O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
O'zbekiston yangiliklari
Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Коронавирус пандемияси сабабли дунёдаги миллионлаб корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатгани 2 миллиард 700 миллион ишчига таъсир кўрсатди. Жаҳонда камбағал аҳоли сони қарийб 2 бараварга ёки 500 миллион кишига кўпайиш хавфи юзага келмоқда.

Мамлакатимизда карантин туфайли 196 мингта корхонада ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин камайган. Карантин туфайли, табиийки, ишсизлар сони ҳам ошган.

Буни апрель ойидаги 20 кунлик солиқ тушумларида ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, қатор вилоятларда 30-40 фоиз, айрим туман ва шаҳарларда эса 50 фоиздан зиёд тушум таъминланмаган.

Бундай оғир шароитда давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, бир ой илгари қабул қилган 2 та қарорга асосан, ҳозирга келиб нафақа ва моддий ёрдам оладиган болали оилалар сони 595 мингдан 655 мингга, яъни 60 мингтага кўпайтирилди. Шунингдек, аҳолининг кредитлар бўйича 3 триллион 260 миллиард сўмлик тўловлари муддати узайтирилди.

Карантин даврида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 141 минг 800 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланиб, уларга 43 миллиард 225 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилди. Шу билан бирга, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 219 минг оилага озиқ-овқат ва санитария-гигиена маҳсулотлари тарқатилди.

Бироқ, шу билангина чекланиб қолиб бўлмайди. Кун сайин ўзгараётган вазият аҳоли бандлигини таъминлаш ва муҳтож оилаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар кўришни талаб этмоқда.

Йиғилишда карантин чекловлари сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш масаласи Самарқанд ва Наманган вилоятларида амалга оширилаётган ишлар мисолида муҳокама қилинди.

Тадбиркор ва фермерлар камбағал оилаларга томорқада экин экишга ёрдам бериши, такрорий экин учун ўз еридан жой ажратиши, касаначиликни йўлга қўйишда кўмаклашиши лозимлиги таъкидланди. Давлат эса бундай субъектларга солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш, муддатини кечиктиришга рухсат беради ёки кредит ажратади.

Мисол учун, Самарқанд вилоятида “Агромир” корхонаси раҳбари бир мингта оилани қарамоғига олиб, 600 гектарда янги токзорлар барпо этиш ишларини бошлаган. 500 дан зиёд камбағал оилани кооперативга доимий ишга олиб, янги токзорлар орасини уларга бўлиб берган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйган. Қирқ кунда ҳосил олса бўладиган бодринг уруғини тарқатиб, экиш ҳаракатларини бошлаган. Қурилиш ишларига яна 100 та одамни ишга олган.

Яна бир мисол: Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” корхонаси раҳбари мингта оилага озиқ-овқат тарқатган, 10 га яқин эҳтиёжманд оилага уй қуриб бериш, 100 нафарини ишга олиш ташаббуси билан чиққан. Шунингдек, Наманган вилоятидаги “Арт софт” кластери таъсисчилари Наманган шаҳри, Поп, Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманларида 3 минг нафар оилага ёрдам бериш ташаббуси билан чиқдилар.

Бу борадаги тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси масъуллигида вазирлик ва ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи оператив штаб тузилади.

Барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Карантиндан олдин ҳам ишсиз бўлган ва кунлик даромад асосида яшаб келган одамларни фаол меҳнат орқали иш билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва хонадонларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига 14 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. 110 минг кишини мавсумий, 167 минг фуқарони жамоат ишлари билан қамраб олиш вазифаси қўйилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган сўнгги бир неча йиғилишда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, кимё саноати ва машинасозлик бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди. Бу ишлар жойларда тўғри ташкил қилинса, минглаб одамлар бандлиги таъминланади.

Масалан, қудуқ қазиб 26 минг гектар майдонда ташкил этиладиган боғ, токзор ва иссиқхоналарда 52 минг, ипакчилик тармоғида 785 минг, қурилиш ва инфратузилма соҳасида 75 минг янги иш ўрни яратиш мумкин.

Президентимиз белгиланган вазифаларни сифатли бажариб, одамларни ҳам банд, ҳам рози қилиш кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда сервис соҳасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирги кунда умумий овқатланиш тармоғида 13 минг, савдода 45 минг, хизмат кўрсатишда 19 минг, транспортда 7 минг корхона фаолиятини тўхтатган ёки тушумлари кескин камайган.

Ваҳоланки, карантин шароитида ҳам озиқ-овқатлар ва товарларни етказиб бериш, кўчма савдо ва хизматларни ташкил этиш орқали бу корхоналарнинг камида 70 фоизини ишлатиш мумкин.

Шу билан бирга, карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўловларни қабул қилиш, суғурта, микрокредит хизматларини ҳам йўлга қўйса бўлади.

Шулардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясига етказиб бериш хизматини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун шароит яратиш бўйича топшириқ берилди.

Ўтган йил сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш бошланган бўлса-да, бу ҳали етарли даражада самара бермаяпти.

Шу боис ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қулай ва содда ҳуқуқий тизим яратиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирда бундай кишиларга 85 та фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилган. Йиғилишда бу рўйхатни кенгайтириш, қонунчиликда тақиқланмаган барча тадбиркорлик турларига рухсат бериш кераклиги айтилди. Ўзини ўзи банд қилган одамлар фақат хабардор қилиш орқали рўйхатдан ўтиб ишлайдиган механизм жорий этилади.

Юртимизда ҳунармандчилик яхши анъаналарга ва улкан салоҳиятга эга. Бугунги кунда 25 мингдан зиёд уста, шогирдлари билан қўшиб айтганда жами 80 мингга яқин оила шу соҳадан даромад топмоқда.

Йиғилишда масофавий ўқув курслар ташкил этиб, ёшлар ва аёлларга ҳунар ўргатиш, ўз мактабига эга ҳунарманд усталар тажрибасини телевидение орқали оммалаштириш бўйича топшириқлар берилди.

“Ҳунарманд” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳунармандчилик маҳсулотларини Ўзбекистон миллий бренди остида хорижда сотишни таъминловчи онлайн платформа яратиш вазифаси юклатилди.

Бугунги кунда кўплаб ёшлар уйида ўтириб, интернет орқали дизайнерлик, таржимонлик, дастурлаш, реклама, репетиторлик каби хизматлар кўрсатмоқда. Лекин бундай мутахассислар, яъни фрилансерлар учун масофадан ҳисоб рақами очиш, почта, тўловларни қабул қилишда қатор тўсиқлар мавжуд. Оқибатда ушбу фаолият билан шуғулланувчиларнинг харажатлари 2-3 баробар ошиб кетмоқда.

Шу боис мутасаддиларга бундай фаолият турлари учун имтиёз ва преференциялар бериш, ёшларни интернетдан фойдаланиб, ақлий меҳнат орқали даромад топишга ўргатиш, соҳани ривожлантириш учун хорижда оммабоп бўлган тўлов тизимларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Видеоселектор йиғилишида соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар белгиланган кўрсаткичларни бажариш режалари юзасидан ахборот берди.

president.uz

Mavzuga oid yangiliklar
Hacked by yaxshi amaki
Assalomu alaykum. yaxshiamaki@gmail.com dan salomlar Saytni axborot xavfsizligi shu soha bo'yicha ishga kira olmagan yaxshi bir amaki tomonidan tekshiruvdan o'tkazildi ;) Batafsil: telegramda @zerikkandagi_ishlar  
26.10.2020 / 12:25
Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самараси
Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди. Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси. ...
16.06.2020 / 14:38
Президент: халқимиз кўп асрлик тарихида не-не қийинчликларни мардонавор енгиб ўтган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Му ...
23.04.2020 / 14:00
Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди. - Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор ...
16.06.2020 / 14:40
Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди
ундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ...
16.06.2020 / 14:32
Геология соҳасида замонавий университет ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни пойтахтимизнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.  Маълумки, 2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисоди ...
05.02.2020 / 15:04