O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
O'zbekiston yangiliklari
Геология соҳасида замонавий университет ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни пойтахтимизнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.

 
Маълумки, 2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида шу борадаги мақсадларга тўхталар экан, ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналишини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. 

Жорий йилда математика, кимё-биология, геологияда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди. 

Юртимиз замини табиий ресурсларга бой. Уларни тадқиқ қилиб, самарали ўзлаштириш учун геология бирламчи асос.

Шу боис Президентимиз бу соҳани алоҳида назоратига олиб, унинг ривожлантириш асосларини янгидан ташкил этиб бермоқда. 

Бугунги кунда ер қаърини геологик ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4 та муассаса – Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Минерал ресурслар институти, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти томонидан олиб борилади. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур институтлар негизида яхлит мажмуа – замонавий университет ташкил этилиши режалаштирилган. 

Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни ушбу янги университет кампусига тамал тоши қўйди. 

Мазкур муассаса таълим ва илм-фан кластери шаклида бўлади. 4 та институтнинг моддий-техник базаси ва илмий кадрлар салоҳияти бирлаштирилиб, энг илғор ускуналар билан жиҳозланади. Санкт-Петербург тоғ-кон университети ва бошқа нуфузли даргоҳлар билан ҳамкорликда таълим дастури йўлга қўйилади. 

Давлатимиз раҳбари шу ерда илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.

- Бир пайтлар Ўзбекистонда геология анча ривожланган, рақобатбардош соҳа эди. Ҳатто бошқалар келиб, юртимиз мутахассисларидан тажриба ўрганиб кетарди. Лекин охирги ўттиз йилда бу соҳа эътибордан четда қолиб кетди. Бор салоҳиятни сақлаб қололмадик. Олимларга йўналиш, рағбат бўлмади. Замонавий кадрлар етишиб чиқмади. Аслида, геологик тадқиқотлар иқтисодиётнинг ҳамма соҳалари учун керак. Ташхиссиз беморни операция қилиб бўлмаганидек, геологиясиз саноатни ривожлантириб бўлмайди. Биз бугун шу соҳа ривожига асос бўладиган илм даргоҳига пойдевор қўймоқдамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
 
Давлатимиз раҳбари Геология фанлари университети қурилишига оид лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни чет эл тажрибаси ҳамда касб спецификасидан келиб чиқиб қуриш, майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

https://president.uz/uz/lists/view/3330

Mavzuga oid yangiliklar
Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди. - Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор ...
16.06.2020 / 14:40
Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди
ундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ...
16.06.2020 / 14:32
Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли дун ...
23.04.2020 / 13:51
Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самараси
Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди. Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси. ...
16.06.2020 / 14:38
Президент: халқимиз кўп асрлик тарихида не-не қийинчликларни мардонавор енгиб ўтган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Му ...
23.04.2020 / 14:00
Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Ричард Помпеони қабул қилди. Президент Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда барқарор ...
04.02.2020 / 10:36